• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Акмал Саидов: Ўзбекистон сайлов қонунчилиги мамлакат зиммасига олган мажбуриятларга тўлиқ жавоб беради

    Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги демократик стандартларга мос бўлиб, мамлакатнинг халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида зиммасига олган мажбуриятларига тўлиқ жавоб беради. Юридик фанлар доктори, профессор Акмал Саидов «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонун фуқаролар сайлов ҳуқуқларига риоя қилишнинг муҳим кафолатлари сифатида қуйидаги асосий тамойилларга таянишини маълум қилди.

    Фото: UZ24

    Фото: UZ24

    Сайловнинг очиқлиги ва ошкоралиги. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишни мустақил сайлов комиссиялари холис, очиқ ва ошкора амалга оширадилар. Сайловни тайинлаш, унга тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказишга доир қарорлар расмий эълон қилинади, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунда кўзда тутилган тартиб ва муддатларда жамоатчилик эътиборига етказилади. Бу, ўз навбатида, сайловнинг миллий ҳамда халқаро кузатувини амалга ошириш учун кенг имконият яратади.

    Эркин сайловлар. Фуқаролар сайловда эркин ва ихтиёрий равишда қатнашадилар. Ҳеч кимнинг уларни муайян бир номзодни ёқлаб ёки унга қарши овоз беришга мажбур қилишга ҳаққи йўқ. Шу билан бирга, ҳеч ким фуқарога уни сайловда иштирок этишга мажбурлаш мақсадида ҳамда унинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир кўрсатишга ҳақли эмас. Президент сайлови бўйича овоз бериш яширин бўлиб, фуқаролар томонидан бевосита амалга оширилади. Фуқароларнинг хоҳиш-ирода билдиришлари устидан назорат этилишига йўл қўйилмайди. Бюллетенларни тўлдириш вақтида овоз берувчидан бошқа бирон-бир кишининг ҳозир бўлиши тақиқланади.

    Ҳаққоний сайловлар. Сайловлар фуқароларнинг хоҳиш-иродасини эркин билдириши ва уни бевосита амалга оширишини таъминлайди. «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонун сайловчиларга номзодларни танлаш имкониятини беради. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш учун тенг ҳуқуқий шароитлар яратилган. Рўйхатга олиш тартиби аниқ ва тушунарли қилиб таърифланган. Унда ким учундир имтиёз бериш ёки кимнидир чеклаш учун асос бўладиган шароитлар кўзда тутилмаган. Овозларни санаб чиқиш, овоз бериш якунлари ҳамда сайлов натижаларини сохталаштириш, фуқароларнинг ўз сайлов ҳуқуқларини эркин амалга оширишига тўсқинлик қилиш қонун билан тақиқланган.

    Адолатли сайловлар. Сайловларнинг адолатлилиги тамойили асосида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга тенг ҳуқуқий шароит таъминланади. Бу, авваламбор, умумий ва тенг сайлов ҳуқуқида, айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга сайлов кампаниясида иштирок этишда, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг имкониятларни яратишда кўзга ташланади. Шу билан бирга, сайловни, номзодларнинг сайлов кампаниясини адолатли ва ошкора молиялаштириш, сайловнинг барча тадбирини расмий эълон қилиш орқали овоз бериш натижалари ҳақида тўлиқ ва тезкорлик билан хабардор қилиш, қолаверса, очиқ ҳамда ошкора, жамоатчилик ва халқаро кузатувчилар назорати остида фаолият юритадиган мустақил сайлов комиссиялари томонидан сайлов жараёни ташкил қилиниши ҳам адолатли сайлов гарови ҳисобланади. 

    Мустақил сайлов комиссиялари томонидан сайловларни ўтказиш. Ўзбекистонда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи ҳамда эркинлигини таъминлаш, шунингдек, уларга риоя этилишини назорат қилиш Конституция ва қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида холис фаолият юритадиган мустақил сайлов комиссиялари томонидан амалга оширилади. Сайлов комиссияларини шакллантириш, уларнинг ваколатлари ва фаолиятини амалга ошириш қонун билан белгиланади. Хусусан, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунда сайлов комиссиялари тизими, уларнинг ваколатлари, фаолиятини ташкил қилиш муддати мустаҳкамланган.

    Сайловни ва Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайлов кампаниясини давлат томонидан молиялаштириш. «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

    Давлат сайловда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ўз сайлов кампаниясини молиялаштириш учун бюджет маблағларининг қонунларда кўзда тутилган ҳолатларда ва тартибда адолатли ажратилишини таъминлайди. Президентликка номзодларни бошқа маблағлар ҳисобидан молиявий таъминлаш ҳамда ўзга тарзда моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тақиқланади.

    Сайлов кампаниясини ёритишга, номзодлар ва сиёсий партияларга ташвиқот фаолиятини олиб боришга давлат томонидан ахборот кўмаги берилиши. Давлат фуқароларга, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга, сиёсий партияларга сайловолди ташвиқотини қонун рухсат берган барча тур, шакл ва усулларда, шунингдек, қонунда кўзда тутилган тартиб ҳамда муддатларда эркин олиб боришни таъминлайди. Қонунлар, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, барча номзодга ўз сайловолди ташвиқотини олиб бориш, шу жумладан, Сайловолди дастури қоидаларини кенг тарғиб қилиш учун оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда адолатли ва тенг шароитлар таъминланади. Айни пайтда оммавий ахборот воситалари эркинлигини суиистеъмол қилишга йўл қўйилмайди. 

    Миллий, хорижий ва халқаро кузатувчилар иштироки. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг ҳар бири қонун билан белгиланган тартибда ҳар бир сайлов участкасига биттадан кузатувчи тайинлашга ҳақли. Улар овоз бериш хоналарида кузатувни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Кузатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун билан белгиланган.

    «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг ўзига хос жиҳати шундаки, унинг 5-моддасида сайлов кампанияси бошланишидан овоз бериш натижалари эълон қилингунгача бўлган даврдаги барча жараённи кузатишга рухсат берилиши кафолатланган. Бу халқаро амалиётда жуда кам учрайдиган мажбуриятлардан биридир.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги устидан шикоят қилиш ҳуқуқи ва жавобгарлик. Фуқаронинг сайлов ҳуқуқ ҳамда эркинликлари бузилган ҳолатда жабрланган шахс ёки шахслар мустақил судларга шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тақиқланган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)ни содир этган айбдор шахслар қонунларга мувофиқ, жавобгарликка тортилади. Бунда сайлов қонунчилиги бузилганлигига оид шикоят ҳамда аризалар уч кун ичида, сайлов куни келиб тушса, дарҳол кўриб чиқилади.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    16.11.2016, 17:41   Изоҳ (0)   10580
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЎзХДП Президентликка номзодининг ижтимоий тармоқлардаги расмий бўлмаган саҳифаларидаги ахборотларга эътибор қаратмасликка чақирди

    16.11.2016, 17:08

    Наримон Умаров Самарқанддаги учрашувда рақобатдош энергия бозори яратилишини рағбатлантиришга эътибор қаратди

    16.11.2016, 16:18

    Тошкент шаҳрида биометрик паспортлар берилиши вақтинча тўхтатилди

    16.11.2016, 15:53

    Сарвар Отамуратов Сурхондарёдаги учрашувда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда генларни модификация қилиш усулидан фойдаланишни чеклашга чақирди

    16.11.2016, 14:53

    Шавкат Мирзиёев Покистондаги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    16.11.2016, 10:16

    Хорижлик кузатувчилар: Ўзбекистон халқи мамлакатдаги ўзгаришларни давом эттиришга қодир муносиб етакчини сайлашига ишонамиз

    16.11.2016, 10:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.