Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз ас-Саудга таниқли давлат ва жамоат арбоби, подшоҳнинг акаси, шаҳзода Туркий бин Абдулазиз ас-Сауднинг вафоти муносабати билан самимий таъзия изҳор этиб мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мактубда марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик ва далда сўзлари билдирилди.Эслатиб ўтамиз, Туркий бин Абдулазиз ас-Сауд 12 ноябрь, шанба куни узоқ давом этган хасталикдан сўнг 84 ёшида оламдан ўтди.
Изоҳ (0)