Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Жанубий Кореяга қарши ўйиндан кейин «Focus.kr» нашрига интервью берди, деб ёзди «Championat.asia».
«Ўз шогирдларимга ўйин учун раҳмат айтаман. Уни яхши бошлагандик, афсуски ғалабани сақлаб қола олмадик», — деб айтиб ўтган Бабаян.
«Бизда Жаҳон Чемпионатига чиқиш учун имконият бор. Шунинг учун навбатдаги ўйин ҳақида бош қотирамиз. Бугун Жанубий Корея кучли терма жамоа эканини кўрсатди».
«Иккинчи бўлимда майдонга тушган Ким Шин Вук ҳақида яхши билардим. У бўйдор, ҳимоячимиз унга ҳавода ўйин бермаслиги керак эди. Жанубий Корея Қатарга қарши ўйинда ҳам шундай вазиятдан гол уриб кетганди, — деб фикрини якунлади Самвел Бабаян.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралашнинг 1-даврасини Эрон ва Жанубий Кореядан кейин 3-ўринда якунлади.
Изоҳ (0)