«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Аргентинага парвоз вақтида бош оғриқдан азият чекди. Бу ҳақда, AS нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Аргентина терма жамоаси 16 ноябрь куни ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи 12-турида Колумбияга қарши майдонга тушади. Ушбу ўйин Аргентинанинг Сан-Хуан шаҳрида ўтказилиб, Тошкент вақти билан 4:30 да старт олади.
Хабарда қайд этилишича, самолёт экипажи Мессининг мазаси қочганидан хавотирга тушди ва шифокор чақиртирилди. Бош оғриқдан ташқари Мессини бошқа ҳеч нарса безовта қилмаган. У Колумбияга қарши ўйинда иштирок эта олиши таъкидланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)