Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида кўп қаватли турар-жой (квартира) ва якка тартибдаги турар-жой билан боғлиқ маълумотнома олишга электрон ариза тақдим этиш хизматини ишга туширди. Бу ҳақда портал матбуот хизмати хабар берди.
Хизмат Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил, 7 январдаги «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат томонидан рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан юридик ва жисмоний шахслар учун бепул амалга оширилади.
Хизмат кўрсатилиши натижасида 3 иш кунида тегишли маълумотнома аризачига тақдим этилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)