«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси акциядорлик жамиятига айлантирилади, дея хабар бермоқда «Газета.uz» Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев қарори (pdf)га таяниб.
Ҳужжатда қурилиш материаллари саноати тузилмасини янада ривожлантириш ва диверсификация қилиш, тармоқ корхоналарини модернизация қилиш, технологик ва техник қайта жиҳозлаш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ҳамда унинг экспорт потенциалини ошириш, халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш кўзда тутилган.
«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти фаолиятининг асосий вазифаларига қурилиш материалларининг ички ва ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, тармоқни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун инвестицияларни жалб этиш, замонавий корпоратив бошқарув усулларини фаол жорий этиш ва бошқалар киритилди.
«Ўзқурилишматериаллари» АЖ тузилмасида замонавий лаборатория ва синаш ускуналари билан жиҳозланган «ҚурилишматериаллариЛИТИ» МЧЖ ихтисослаштирилган лойиҳа илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.
Изоҳ (0)