Ўзбекистон Республикаси делегацияси 15–16 ноябрь кунлари Сеулда ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида бўлиб ўтадиган ҳамкорлик бўйича «Корея Республикаси–Марказий Осиё» 10-форумида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Юбилей учрашувда кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, мавзуларга оид сессияларда «электрон ҳукумат» ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)