Жорий йилнинг 10 ноябрь кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг виртуал қабулхонаси ишга тушди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ҳурматли юртдошлар, агар сизда ариза, шикоят, саволлар ёки ташкилотимиз фаолиятини янада яхшилаш йўлида ғоя ва таклифларингиз бўлса, исталган вақтда тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисига мурожаат қилишингиз мумкин», – дейилади хабарда.
Мурожаатларни қўмитанинг веб-сайтидаги виртуал қабулхонасига юбориш ёки (+998 71) 236-26-66 ишонч телефони рақамига қўнғироқ қилиш орқали етказиш мумкин.
Изоҳ (0)