Ўзбекистонда 13 ноябрь, якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 13 ноябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати 0...+5 даража, Тошкент шаҳрида +5...+7 даража, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +3...+8 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +5...+10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Якшанба куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +10...+15 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +12...+17 даража, Фарғона водийси вилоятларида +13...+18 даража, Бухоро ва Навоий вилоятларида +14...+19 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +15...+20 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +18...+23 даражагача илиқ бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)