Ироқнинг Карбало вилоятида 14 ноябрь, душанба куни содир этилган бир қатор портлашларда 12 киши ҳалок бўлди, яна 6 нафари жароҳат олди. Бу ҳақда «Ал-Арабия» телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, Карбало вилоятидаги Карбало шаҳрида портлатишни амалга оширмоқчи бўлган олти худкуш террорчи хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан зарарсизлантирилди.
Шу кунларда Карбало шаҳрида шиа мусулмонлари учун муқаддас ҳисобланган Арбаин мотам тадбирларига тайёргарлик кўрилмоқда. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида шаҳарга шиа лашкарларининг қўшимча бўлимлари юборилди.
Ироқда фаолият олиб бораётган террорчи гуруҳлардан ҳеч бири ҳозирча уюштирилган ҳужумлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
БМТнинг Ироққа ёрдам кўрсатиш миссиясининг маълумотларига кўра, октябрь ойида мамлакатда давом этаётган зўравонлик қурбонлари сони 1,7 минг кишини ташкил этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)