Болгария социалистик партиясидан номзод генерал Румен Радев мамлакат президентлигига сайловларда ғолиб бўлди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» овозларнинг 99,33 фоизини ҳисоблаб чиққан Марказий сайлов комиссиясига таяниб.
Таъкидланишича, Радевга сайловчиларнинг 59,35 фоизи овоз берган. Унинг «Фуқаролар Болгариянинг европача ривожланиши тарафдори» партиясидан рақиби Цецка Цачев эса 36,17 фоиз овоз тўплаган.
Ҳукмрон «Фуқаролар Болгариянинг европача ривожланиши тарафдори» партияси ўз номзодининг мағлубиятини тан олди. Ўз навбатида, партия етакчиси, мамлакат бош вазири Бойко Борисов яқин кунларда истеъфо бериш ниятини маълум қилди.
Изоҳ (0)