Болгария бош вазири Бойко Борисов Халқ кенгашига ўз ҳукуматининг истеъфоси ҳақидаги талабномани киритди. Бу ҳақда, Болгария миллий телевидениесига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Илгарироқ Борисов унинг партиясидан президентликка кўрсатилган номзод — Цецка Цачева сайловда ғалаба қозона олмаганидан сўнг истеъфога чиқиши ҳақида маълум қилган эди.
Парламентга йўлланган мактубда ҳукумат янги вазирлар маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз вазифаларини бажариб туриши билдирилди.
Изоҳ (0)