Тошкентнинг Сергели тумани Sputnik даҳасида катта юк машинаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли Damas автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Ҳодиса 11 ноябрь, жума куни юз берган. Тўқнашув айнан қандай юз бергани, жабрланувчилар ҳақида аниқ маълумот йўқ. Авария оқибатида Damas жиддий жабрланган.
Фойдаланувчиларнинг ёзишича, Sputnikдаги тартибга солинмаган бу кесишмада ЙТҲлар тез-тез содир бўлиб туради.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)