Ferrari 2019 йилдан бошлаб сотув ва даромад ҳажмини сақлаб қолиш учун тўлиқ гибрид двигателли автомобиллар ишлаб чиқаришга ўтади. Бу ҳақда компания раҳбари Сержио Маркьонне маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Automotive News манбаларига кўра, Маркьонне 10 йил давомида Ferrari сотувини йилига ҳозирги 8 мингдан 10 мингдан ортиқ автомобилгача кўпайтириш ниятида.
Маркьонненинг билдиришича, гибрид двигателлари Ferrari’га нафақат экологик жиҳатлар, балки бошқа қатор хусусиятларни ҳам яхшилашга имкон беради. Ҳозир компанияда атиги битта гибрид модель — LaFerrari машиналари бўлиб, улар ҳам аллақачон сотиб бўлинган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.