Калугадаги «Фольксваген Груп Рус» заводи конвейеридан носоз Volkswagen Tiguan йўлтанламаслари туркуми чиққан. Бу ҳақда корхонадаги манба маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Заводдан 400 машинадан иборат туркум чиқарилган, 100 га яқини мижозларга етказиб берилган. Уларнинг аксарияти двигателдаги носозликлар сабабли дилерларга мурожаат этмоқда. Кўпчилик машиналар ҳатто 300 километр ҳам юрмай бузилган. Автомобилларга ўрнатилган двигателлар Калугада ишлаб чиқарилмаган, заводга Польша ёки Германиядан олиб келинган», — дея маълум қилган манба.
Носоз двигателларга эга туркум Россиянинг турли минтақаларидаги дилерлик тармоқларига етказилган, бир қисми хорижга юборилган. Айни пайтда юз берган ҳолатнинг барча тафсилотлари аниқлангунча мижозларга Tiguan автомобиллари берилиши тўхтатилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)