Бразилия олимлари қадимий ҳайвонларнинг фанга номаълум бўлган икки тури аниқлаганини эълон қилди. Мутахассислар уларни динозаврларнинг аждоди деб ҳисобламоқда, дея хабар беради «ТАСС».
Кашфиёт 2009—2010 йилларда мамлакат жанубидаги Риу-Гранди-ду-Сул штатидаги қазиш ишлари чоғида топилган суяклар реконструкцияси давомида қилинди. Жониворларнинг янги турларига Buriolestes schultzi ва Ixalerpeton polesinensis деган ном берилди. Олимларга кўра, улар 320 миллион йил аввал яшаган.
Buriolestes schultzi узунлиги 1,4—1,5 метр, бўйи 50 сантиметр, оғирлиги эса 7 килограммни ташкил этган. Мазкур ҳайвон скелети реконструкцияси ёрдамида тадқиқотчилар энг қадимги динозаврлар кичик ўлчамдаги йиртқичлар бўлгани ва икки панжада ҳаракатлангани ҳақидаги хулосага келди.
Ixalerpeton polesinensis эса узунлиги 40, бўйи 15 сантиметр, оғирлиги 150 грамм атрофида бўлган. Тадқиқотчилар уни ўртача ўлчамдаги қушга таққослаш мумкинлигини билдирмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)