Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби «Арсенал» ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзилга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда, The Guardian нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо илгари Ўзил билан Испаниянинг «Реал» жамоасида ишлаган ва унинг имкониятларидан хабардор. Айтилишича, арманистонлик ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян ёмон ўйин кўрсатаётгани боис клуб Ўзилни харид қилмоқчи. Ёзда «Боруссия»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтган Мхитарян янги жамоаси таркибида олтита ўйин ўтказди.
Ўзил жорий мавсумда «Арсенал» таркибида 14 та ўйин ўтказиб, еттита гол муаллифига айланди.