Chevrolet компанияси 1969 йилги Chevelle купеси негизида тайёрланган Chevelle Slammer концепт-карини намойиш этди. Бу ҳақда Motor хабар бермоқда.
Прототип замонавий Corvette Stingray ва Camaro SS моделларига ўрнатиладиган модернизация қилинган двигателлар билан таъминланган бўлиб, мотор 460—535 от кучи бера олиши айтилмоқда.
Янги автомобилнинг премьераси SEMA тюнинг-фестивали доирасида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Мазкур фестивалда Chevrolet тюнинг қилинган 20 дан ортиқ машинани намойиш этмоқчи.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)