Тошкент ахборот технологиялари университети ректорининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди. Бу ҳақда «Anons.uz» хабар бермоқда.
Қайд этиш жоизки, Тўлқин Тешабоев маҳаллий олий ўқув юртлари раҳбарлари орасида биринчи бўлиб бундай янгиликка қўл урди. Энди талабалар ва ўқитувчилар қабулхона сайти орқали ректорга тўғридан-тўғри таклиф ёки шикоятлари билан мурожаат этиши мумкин.
Виртуал қабулхона сайти нафақат мурожаатларни жўнатиш, балки уларнинг бажарилишини кузатиб бориш имконини ҳам беради. Шунингдек, сўровларга ҳам бевосита мазкур сайтдан жавоб олиш мумкин. Бунинг учун сайтда жойлаштирилган электрон шаклни тўлдириш ва жўнатиш кифоя.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Давлат рақобат қўмитаси раисининг виртуал қабулхонаси ишга туширилгани ҳақида маълум қилинганди.
Изоҳ (0)