Президент сайловлари натижаларидан қатъи назар, Қуёш чиқишда давом этади ва АҚШ буюк давлат бўлиб қолади. Бу ҳақда Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Барак Обама BuzzFeed’нинг Twitter’даги саҳифасига жойланган видеомурожаатда айтиб ўтди.
«Бугун нима бўлишидан қатъи назар, эрталаблари Қуёш чиқади, Америка эса барибир Ердаги энг буюк мамлакат бўлади», — деди Обама. У америкаликларни меҳрлироқ бўлиб, миллий бирдамликни мустаҳкамлашга ва бир-бирини демократлар ва республикачилар сифатида қабул қилишни бас қилишга чақирди.
Сиёсий кампания, президент таъкидлашича, шафқатсиз дебатлар билан кечди. Аммо АҚШ, унинг фикрича, айнан шу туфайли кучлироқ бўлиб келган.
Изоҳ (0)