Тошкент ва Бухоро шаҳарларида 7–11 ноябрь кунлари Туркманистон маданияти кунлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Туркманистон маданият вазири ўринбосари Атагелди Шамурадов бошчилигидаги 47 кишидан иборат делегация 7 ноябрь, душанба куни Бухоро шаҳрининг диққатга сазовор жойларига ташриф буюрди.
8 ноябрь, сешанба куни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг маданият ишлари бўйича биринчи ўринбосари Фотиҳ Жалолов Туркманистон делегацияси аъзоларини қабул қилди.
Бугун соат 18:30 да Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида Туркманистон маданият кунларининг очилиш маросими ўтказилади. Очилиш маросимида Туркманистон маданияти ва санъати намоёндалари иштирокида концерт дастури намойиш этилади.
Шунингдек, Туркманистон маданият кунлари доирасида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади:
9 ноябрь, чоршанба
10:00 – Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида амалий санъат ва музей кўргазмаси;
11:00 – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Туркманистон ва Ўзбекистон ёзувчи ва шоирлари учрашуви;
13:00 – Туркманистон санъат ва маданият усталарининг концерти;
18:00 – Алишер Навоий номидаги Кино саройида туркман кинофильмлари намойиши.
10 ноябрь, пайшанба
15:30 – Бухоро санъат коллежида туркман кинофильмлари намойиши;
18:00 – Туркманистон маданият кунларининг ёпилиш маросими.
Изоҳ (0)