Германия прокуратураси Volkswagen концерни кузатув кенгаши раҳбари Ганс Дитер Пётшга қарши расман тергов бошланганини тасдиқлади. У «дизель жанжали» доирасида бозор манипуляцияларига аралашганликда гумон қилинмоқда, деб хабар беради «ТАСС».
Терговдан асосий мақсад — 2015 йилда компания «дизель жанжали»нинг молиявий оқибатлари ҳақидаги маълумотларни чоп этишни кечиктириш йўли билан бозорда қаллобликка қўл урган-урмаганини аниқлаш.
Компания вакиллари айбловларни инкор қилиб, Пётш бозор иштирокчиларини концерннинг жанжал доирасидаги хатти-ҳаракатларидан тўлиқ бохабар этиб борганини уқтирмоқда.
Бу каби айбловлар илгарироқ Германия прокуратураси томонидан концерннинг собиқ раҳбари Мартин Винтеркорнга ҳамда бўлинма директори Герберт Дисга қарши илгари сурилган эди.
Изоҳ (0)