Chevrolet Лас-Вегасда ўз ишини бошлаган SEMA тюнинг-шоусида Colorado Z71 концептуал пикапини тақдим этишга ҳозирлик кўрмоқда. Уни тайёрлашда Nike брендига тегишли сёрфинг учун кийим ва аксессуарлар ишлаб чиқарадиган Hurley компанияси ёрдам берди. Бу ҳақда Motor маълум қилди.
Автомобиль Pyzel компаниясининг томда қотириладиган бир жуфт доскали ушлагичи, шунингдек, Thule фирмасининг либос қуритиш учун ишлатиладиган юк платформали махсус яшиги билан жиҳозланди.
Бундан ташқари, пикап Goodyear DuraTrac йўлтанламас покришкасига эга 17 дюймли ғилдирак дисклари, юк платформаси қопқоғи ва қўшимча ёруғлик техникасига эга бўлди. Интерьерда Hurley компаниясининг бир неча логотипи пайдо бўлди, Colorado Z71 ўтиргичлари эса гидрокостюмлар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган намни қочирувчи материалдан тикилди.
Chevrolet тюнинг-шоуда мазкур пикапдан ташқари яна 20 га яқин бошқа автомобилларини намойиш этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)