Буюк Британия ҳукумати мамлакатнинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиш жараёнини (Brexit) бошлашга қаратилган қонун лойиҳасини тайёрламоқда. Бу ҳақда, Sky News телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Биринчи лойиҳаси тайёрланаётган янги қонун Лиссабон келишувининг 50-бандини расман ишга тушириши кўзда тутилмоқда. Ҳукумат парламентни резолюция қабул қилиш йўли билан жараённи тезлаштиришга кўндиришга уриниб кўради. Аммо парламент бунга кўниши номаълум бўлгани сабабли вазирлар маҳкамаси узоқ истиқболли сценарий устида ҳам ишламоқда. Унга кўра, қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, у икки палата томонидан қўмиталарда уч ўқишда муҳокама қилинади ва қабул қилинади.
Илгарироқ Лондон суди Британия ҳукумат Brexit’ни парламент розилигисиз бошлашни тақиқлаган эди. Шундан сўнг мамлакат бош вазири Тереза Мэй парламентни мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқиш тўғрисидаги қарорни маъқуллашга чақирди.
Изоҳ (0)