Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 8 май куни Тошкент шаҳрининг асосий кўчаларида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари ташкил этилади.
“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси (Сағбон ва Зарқайнар кўчалари орқали) – Ўзбекистон давлат табиат музейи – “Чорсу” бозори – Тошкент цирки (Зарқайнар кўчаси) – “Халқлар дўстлиги” санъат саройи (Ўзбекистон шоҳкўчаси ва Фурқат кўчаси) – Magic City майдони (Фурқат кўчаси) йўналиши бўйлаб ҳаракатланган ҳарбий бўлинмаларнинг Magic City майдонидаги тўхташ нуқтасида фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дифеле намойишлари ижро этилади.
Ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали равишдаги пиёда юришлари 8 май куни соат 14:00 да “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидан бошланади.
Изоҳ (0)