5 ноябрь, шанба куни Пекиннинг «Пойтахт» халқаро аэропортида камида 1150 та рейс қуюқ тутун (смог) туфайли бекор қилинди, дея хабар бермоқда «Ведомости».
Хитой пойтахтида 3 ноябрь, пайшанба куниёқ атроф яхши кўринмайдиган бўлиб қолди. Шаҳарда экологик хавфнинг охиридан иккинчи, «тўқ сариқ» даражаси эълон қилинди.
Айни пайтда Пекин ҳавосидаги соғлиқ учун хавфли моддалар концентрацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилган меъёрдан тўққиз марта ошиқроқ.
Ифлосланишнинг асосий манбалари — автомобилларнинг ишланган газлари ва кўмир иссиқлик электр станцияларидан чиқадиган ажралмалар.
Изоҳ (0)