Актёр Жеки Чан Россиядаги Хитой киноси фестивалини очиб беради, деб ёзади «Ведомости».
Фестиваль 8—27 ноябрь кунлари Москвада ва Ростов-Донда ўтказилади. Тантанали очилиш маросими Москвадаги «Космос» кинотеатрида бўлиб ўтади. Намойишни режиссёр Ренни Харлиннинг «Изма-из» фильми очиб беради.
Фестиваль дастурига еттита замонавий бадиий лента киритилган.
Москвада фильмлар 9—14 ноябрь кунлари «Павелецкаядаги беш юлдуз» ва 21—27 ноябрь кунлари «Иллюзион» кинотеатрларида намойиш қилинади.
Изоҳ (0)