Хонанда Лола Йўлдошева бахт ҳақидаги тасаввурларини изоҳлаб, ўзини бахтли аёллар сафида кўраётганини маълум қилди. Бу ҳақда, хонанданинг Instagram’ида қолдирилган хабарга асосланиб, «Qalampir.uz» хабар бермоқда.
«Бахтсиз одамгина бахт нималигини билади... Ҳа, мен бу фикрга қўшилган бўлардим... Ўзимнинг гўзал ҳаётимда жуда кўп синовлардан ўтмаган бўлсам-да, лекин кўп тўсиқларга учрадим. Мен оғриқ (дард), кўнгил қолиши, қўрқув нималигини биламан. Ғурурни ерга уришганида... Мен қайта оёққа туришни, кечириш, англаш ва қўйиб юборишни биламан...», — деб ёзди Лола.
«Мен баъзан ҳижолат бўладиган даражада хатолар қилдим. Лекин, нима бўлган тақдирда ҳам, мен ўзимни ҳеч қачон бахтсиз ҳис қилмаганман. Мен, шунчаки, бахт қадрини биламан. Муҳаббат ва ҳаёт катта туҳфа, баъзан кўп меҳнат қилишга тўғри келади. Қизлар, эсингиздан чиқмасин, дунёдаги кичик бахт ҳам узоқ давом этиши мумкин. Бахтли бўлинглар!», — деб қўшимча қилди хонанда.
Маълумот учун, 21—23 ноябрь кунлари Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида Лоланинг яккахон концерт дастури бўлиб ўтади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)