Таиланднинг учта жанубий провинциясида 4 ноябрга ўтар кечаси айирмачиларнинг портлатиш, ёндириш ва отишмали ҳужумлари серияси оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, Сонгкхла, Паттани ва Наратхиват провинцияларида тун давомида камида 12 та жанговор ҳодиса қайд этилди.
Сонгкхла провинциясида номаълум кимсалар автомобиль сотиш дўконида икки нафар қўриқчини отиб ўлдирди ва портловчи қурилмани портлатди. Яна бир киши Паттани провинциясида, қуролланган кишиларнинг ҳукумат қўшинларига қарата ўқ узиши оқибатида ҳалок бўлди.
Таъкидланишича, зўравонликнинг авж олиши айирмачиларнинг маҳаллий ҳукуматнинг тинчлик музокараларини ўтказишга жавоби бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)