Хитой Савдо вазирлиги 2 ноябрь, чоршанба куни сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун КХДРга гуманитар ёрдам тариқасида 20 миллион юань (3 миллион доллар) ажратиш режаси ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
КХДР миллий метеорологик бошқармасининг маълум қилишича, Хамгён-Пуктодаги сув тошқини 1945 йилдан буён кузатилган энг кучли табиий офатга айланди. Бу ерда 29 августдан 2 сентябрга қадар 290 дан 320 миллиметргача ёғингарчилик ёғди, Туманган дарёси қирғоғидан тошди.
Табиий офат оқибатида 130 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 400 га яқини бедарак йўқолди. 70 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинди. Вилоятларда ўн минглаб турар-жой ва жамоат бинолари вайрон бўлди, транспорт ва энергетика тизимига жиддий зарар етди.
Изоҳ (0)