• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сарвар Отамуратов: Қорақалпоғистондаги маданий мерос объектларини ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш — асосий вазифамиз

    2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод Сарвар Отамуратовнинг Қорақалпоғистон Республикасида сайловчилар ва кенг жамоатчик билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши Ахборот хизмати маълум қилди.

    Сарвар Отамуратов. Фото: «Миллий тикланиш»

    Сарвар Отамуратов. Фото: «Миллий тикланиш»

    Учрашувда турли соҳалар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, хотин-қизлар, ёшлар, маҳалла фаоллари, партия аъзолари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. Учрашув Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларининг сайловчилари билан онлайн видеоконференция орқали мулоқот тарзида бўлиб ўтди.

    Учрашувда номзоднинг ишончли вакили Тажибай Романов иштирокчиларга Сарвар Отамуратовни таништирди ва унинг таржимаи ҳолига тўхталиб ўтди.

    Президентликка номзод С. Отамуратов сўзга чиқиб, сайловчиларни сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар билан таништирди.

    Номзод «Миллий тикланиш — авваламбор миллий ўзликни англаш демакдир», «Миллий манфаатлар ва миллий қадриятларимиз ҳимояси — бош вазифамиз», «Фарзандлари соғлом ва баркамол юрт қудратли бўлур», «Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ», «Баркамол авлод — миллат таянчи» тамойили остида маънавий-маърифий, сиёсий ва суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, ижтимоий, ахборот, спорт ва ташқи сиёсат соҳаларида бир қатор вазифалар белгиланганини айтиб ўтди.

    Хусусан, сайловолди Дастурида маданий мерос объектларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Маълумки, Қорақалпоғистон Республикасида тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар жуда кўп. Улар қаторида Беруний туманидаги Султон Увайс қалъасини, Хўжайли туманидаги Миздаҳкон археология ёдгорлигини, Элликқалъа туманидаги Тупроқ қалъани ва бошқа маданий мерос объектларини айтиш мумкин.

    Шунингдек, И. Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи ва Қорақалпоқ давлат ўлкашунослик музейида жуда қимматли қўлёзмалар, экспонатлар, коллекциялар ва архив ҳужжатлари сақланмоқда. Қорақалпоғистон Республикасида бундай улуғвор тарихий меросни асраб-авайлаш ва ҳисобга олиш бўйича муайян ишлар қилинган. Аммо Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ва Жўқорғи Кенгасдаги фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги ЎзМТДП гуруҳларининг назорат-таҳлил фаолияти шуни кўрсатдики, ҳали бир қатор маданий мерос объектлар ҳисобга олинмаган, экспонатлар, коллекциялар ва архив ҳужжатлари тўлиқ тоифалаштирилмаган.

    «Ана шулардан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикасидаги маданий мерос объектларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, ҳисобга олиш ишларини такомиллаштириш зарур. Музейлар, архивлар, кутубхоналарда ва бошқа жойларда сақланаётган, маданий мерос объекти белгиларига эга бўлган экспонатлар, коллекциялар ва архив ҳужжатларининг тўлиқ тоифалаштириш, бу борадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш лозим. Керак бўлса, уларнинг ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига кирмаганларини унга киритишда фаоллик кўрсатиш — асосий вазифамиздир», — деди номзод.

    Сарвар Отамуратов эътироф этиб ўтганидек, мамлакатда ёшлар масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор бериб келинмоқда. Уларнинг жисмонан соғлом авлод бўлиб вояга етиши, уларнинг келажаги ҳақида қайғурган номзод сайловолди дастурида спортнинг барча турлари, айниқса Олимпиада ўйинлари дастуридан ўрин олган ҳамда миллий турларини ҳар томонлама қўллаб-қуватлашни, болалар спортини ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилган.

    Шунингдек, номзод учрашувда сайловолди дастурининг бошқа соҳалари хусусида ҳам атрофлича тўхталиб ўтди. С. Отамуратов илгари сураётган вазифалар сайловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

    Учрашувда иштирокчилар номзоднинг сайловолди дастурига ўз муносабатини билдирди. Сайловчилар айтиб ўтганидек, Қорақалпоғистон Республикасида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, айниқса чекка ва олис ҳудудларда бу борада ўз ечимини кутаётган масалаларнинг мавжудлиги айни ҳақиқат. Номзод илгари сураётган чора-тадбирларнинг ҳаётга татбиқ этилиши, Қорақалпоғистон Республикасида тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектларни давлат ҳисобига олиш, моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрини ва номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини юритишга хизмат қилади.

    Учрашув иштирокчилари номзоднинг спортнинг миллий турлари ҳамда болалар спортини ривожлантириш борасидаги фикрларини қўллаб-қувватлади. Қорақалпоғистонлик кўп минг сонли ёшлар ва спортчилар учун миллий қадриятлар, матонат, жасорат, ватанпарварлик ва инсонпарварлик асосларини ўзида ёрқин мужассам этган ва бугун дунёнинг 130 га яқин мамлакатида кураш федерациялари ташкил этилганлигини ҳисобга олиб, ўзбек курашини Олимпия ўйинлари қаторига киритиш мақсадида халқаро Кураш федерацияси, Халқаро ва Миллий олимпия қўмитаси билан алоқани ҳар тарафлама мустаҳкамлаш долзарб вазифа эканлигини эътироф этди.

    Номзоднинг сайловолди дастурини қўллаб-қувватлаб Қораўзак тумани Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ходими Қ. Разбеков, Манғит иқтисодиёт коллежи ўқитувчиси М. Юсупова, Нукус шаҳридаги 31-сонли мактаб директори В. Каленова ва бошқалар сўзга чиқди.

    Учрашув сўнгида С. Отамуратов иштирокчилар томонидан унинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури юзасидан берилган бир қатор саволларга жавоб берди.

    02.11.2016, 19:06   Изоҳ (0)   6197
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЕХҲТ/ДИИҲБ миссияси Ўзбекистон Президенти сайловини кузатишни бошлади

    02.11.2016, 18:30

    Ўзбекистон аэропортларида жониворлар шахсан эгаларининг қўлига топшириладиган тартиб ўрнатилди

    02.11.2016, 17:35

    Марказий сайлов комиссиясида ЕХҲТ ДИИҲБнинг сайловни кузатиш бўйича миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

    02.11.2016, 12:28

    Шавкат Мирзиёев виртуал қабулхонасига энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳридан тушган

    02.11.2016, 12:09

    «Ўзбектелеком» компанияси раҳбари ўзгарди

    02.11.2016, 11:45

    «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Наримон Умаровнинг Дастури

    02.11.2016, 11:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.