БМТ бош котиби Пан Ги Мун журналистларга қарши амалга оширилаётган жазосиз жиноятлар миқёсини қўрқитадиган даражага етиб борганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Охирги ўн йилликда 827 журналистнинг ўлдирилиши қайд қилинди, биздаги ахборотга кўра, шу жиноятлар айбдорларнинг 8 фоизи жавобгарликка тортилган», — дейилади бош котибнинг 2 ноябрь — Халқаро журналистларга нисбатан жазосиз жиноятларга қарши курашиш куни муносабати билан берган баёнотида.
«Журналистларга қарши ҳужумлар инсон ҳуқуқларини бузмоқда ҳамда ахборот ва сўз эркинлигига дахл қилмоқда», — қўшимча қилди Пан Ги Мун.
Изоҳ (0)