Буюк Британия шаҳзодаси Гарри америкалик актриса Меган Маркл билан учраша бошлади. У янги дугонасини акаси, шаҳзода Уильям ҳамда унинг рафиқаси Кейт Миддлтонга таништирди, деб хабар беради Daily Mirror.
Жуфтлик жорий йилнинг май ойида, шаҳзода Торонтода ўзининг Invictus Games спорт лойиҳасини тарғиб қилаётганида танишди. Ўша пайтда бу шаҳарда Меган Маркл роль ижро этаётган Suits телесериали суратга олинаётган эди.
32 ёшли шаҳзода актрисанинг Instagram’даги саҳифага обуна бўлгани таъкидланмоқда.
35 ёшли Марклнинг вакиллари янгиликка ҳали изоҳ бермади. Ўз навбатида, Кенсингтон саройи вакиллари ОАВ билан шаҳзодаларнинг шахсий ҳаёти муҳокама қилинмаслигини айтди.
Изоҳ (0)