Сальвадор собиқ президенти Антонио Сака коррупция ва давлат маблағларини талон-тарож этишда гумон қилиниб, қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат бош прокуратураси маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Олдинроқ Сака ноқонуний бойишда айбланиб, суд олдида жавоб бериши маълум қилинганди — у президентлик ваколати якунлангунча банк ҳисоб рақамларида пайдо бўлган 5 миллион доллар манбасини изоҳлаб беролмаганди.
Собиқ давлат раҳбари 29 октябрь, шанба куни кечки пайт, ўғилларидан бирининг тўйи чоғида ҳибсга олинди. Орадан бир неча соат ўтиб, Саканинг собиқ шахсий котиби полицияга таслим бўлди. У камида 18 миллион долларни талон-тарож этишда айбланмоқда.
Шунингдек, Сальвадорнинг яна 6 нафар собиқ йирик мансабдори, жумладан, аввалги алоқа ва оммавий коммуникациялар ҳамда ёшлар ишлари вазирлари ҳам қўлга олинди.
Изоҳ (0)