Индонезияда бортида 4 киши бўлган юк самолёти радарлар экранидан ғойиб бўлди. Бу ҳақда Индонезия транспорт вазирлигига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, Канаданинг De Havilland Canada компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ҳарбий-транспорт самолёти ярим соат давом этиши керак бўлган парвоз давомида авиадиспетчер билан алоқани йўқотди.
Таъкидланишича, ҳаво кемаси Тимика (Янги Гвинея ороли)дан Илага (Папуа провинцияси)га парвозни амалга ошираётган эди.
Айни вақтда ғойиб бўлган самолётни қидириш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)