29 октябрь куни Душанбеда (Тожикистон) U-19 ёш тоифасидаги қизлар жамоалари ўртасидаги 2017 йилги Осиё чемпионатининг саралаш турнири иккинчи тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Миллий терма жамоа аъзолари Феруза Бобохўжаева (53-дақиқа) ва Шаҳноза Қурбонова (78 ва 79-дақиқалар) рақиб дарвозасига тўп киритди. Қурбонова дубль муаллифига айланди.
Иккинчи тур натижаларига кўра B гуруҳида 6 очко жамғарган Ўзбекистон биринчи ўринни Хитой Тайбэйи жамоаси билан бўлишиб турибди. Тайбэйликлар 2:5 ҳисобида Тожикистон термаси устидан ғалаба қозонди.
Чемпионатнинг финал босқичига саралаш турнири ғолиблари чиқади. Улар охирги қитъа биринчилигининг тўрт энг кучли жамоаси — Япония, КХДР, Жанубий Корея ва Хитой қаторига қўшилади. Ушбу саккиз жамоа 2017 йил августида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги баҳсларида иштирок этади.
Баҳром Норсафаров шогирдлари 31 октябрь куни охирги учрашувни Хитой Тайбэйига қарши ўтказади. Ўзбекистонликлар ғалаба қозонса, 2017 йилги Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.
Изоҳ (0)