Молдовадаги президент сайлови бўлиб ўтган деб ҳисобланади, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Соат 13:20 (Тошкент вақти билан 17:20) ҳолати бўйича келиб тушган маълумотларга кўра, асосий рўйхатларга киритилган сайловчиларнинг 33 фоизи овоз бериб бўлди, сайловни бўлиб ўтган деб ҳисоблаш мумкин», - деди Молдова Марказий сайлов комиссияси раҳбари Алина Руссу.
Молдова президентлиги учун тўққиз номзод кураш олиб бормоқда. Ижтимоий сўров натижаларига кўра, мухолифатдаги Социалистлар партияси етакчиси Игорь Додон ҳамда Ҳаракат ва бирдамлик партияси раҳбари Майя Санду давлат раҳбари ўрнига асосий даъвогардир.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)