Венесуэла мухолифати ҳукумат билан музокаралар ўтказишга тайёр эканлигини тасдиқлади. Учрашув 30 октябрь, якшанба куни Нуэва-Эспарта штати, Маргарита оролида бўлиб ўтиши лозим. Бу ҳақда Демократик бирдамлик блоки ижрочи котиби Хесус Торреальба маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Биз якшанба куни сайлов жараёни мавзусини муҳокама этиш ниятидамиз. Бу президент ваколатини муддатдан аввал тугатиш масаласидаги референдум ёки ялпи сайловлар бўлиши мумкин», — дея таъкидлади Торреальба.
26 октябрь, чоршанба куни Венесуэлада мухолифат ва ҳукумат тарафдорларининг оммавий намойишлари бўлиб ўтди. Мамлакат ИИВ маълумотларига кўра, мухолифатчилар митингини тарқатиб юбориш давомида бир полициячи ҳалок бўлди, икки нафари жароҳатланди.
Нодавлат ташкилотлар ўнлаб митинг иштирокчилари жабрлангани, 140 нафардан ортиғи эса қўлга олинганини маълум қилди.
Изоҳ (0)