Филиппиннинг Минданао оролида жойлашган шаҳарлардан бирининг мэри ва унинг қўл остидагилардан 9 нафари наркосавдога қарши кураш полицияси ходимлари билан отишмада ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
GulfNews нашри маълумотларига кўра, ҳодиса Котабато провинциясида содир бўлди. Ҳуқуқ-тартибот ҳодимларининг таъкидлашича, учта машинада бўлган шаҳар раҳбари бошчилигидаги қуролли кишилар полиция назорат-ўтказиш пунктига қарата ўқ узган.
Изоҳ (0)