АҚШнинг Apple корпорацияси Буюк Британияда сотилаётган айрим ускуналарининг нархини огоҳлантиришсиз 20 фоизга кўтарди. Бу Brexit’дан сўнг фунт стерлинг қадрининг тушиши оқибатларини бартараф этиш учун амалга оширилди, деб хабар беради «Интерфакс».
The Verge ва The Telegraph нашрларида келтирилишича, нарх ошиши биринчи галда iMac компьютерлари ҳамда MacBook ноутбукларига тааллуқли бўлди.
13 дюймли MacBook Pro’нинг янги версияси эндиликда Британияда 1449 фунт туради. АҚШда бу ускунанинг нархи 1499 доллар ёки 1232 фунтни ташкил этади.
Июлдаги референдумдан сўнг фунтнинг қадри тахминан 18 фоизга тушиб кетди.
Изоҳ (0)