Ўзбекистон «Электрон ҳукумат» марказида 24 октябрь куни Жанубий Кореянинг Савдо-сотиқни ривожлантириш агентлиги (KOTRA) ҳамда Пусан ахборот технологиялари саноатини илгари суриш агентлиги (BIPA) мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди.
Марказ ахборот хизмати хабарига кўра, учрашув чоғида Ўзбекистон ҳамда Жанубий Кореянинг соҳага доир ҳамкорлигини янада ривожлантириш борасидаги таклифлари муҳокама қилинган.
Учрашув якунида томонлар «Электрон ҳукумат» тизимини қуриш борасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини яна фаоллаштиришга қаратилган муайян чораларни кўришга тайёрлигини тасдиқлаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)