Филиппин президенти Родриго Дутерте сўкиниш ва ҳақорат сўзларини ишлатишни тўхтатишга ваъда берди. Президентнинг айтишича, унга илоҳий кўриниш намоён бўлган, деб хабар беради «ТАСС».
Дутерте матбуот анжуманида қуйидаги ҳикояни келтирди:
«Мен парвоз пайтида осмонга қарадим. Барча ухлаётган эди. Шунда бир овоз ‘Биласанми, агар бу каби таърифларни ишлатишни тўхтатмасанг, мен ҳозироқ самолётни қулашга мажбур қиламан’ деди».
«Мен Худога сленг, ҳақоратлар ва шу каби сўзларни ишлатмасликни ваъда бераман. Худога ваъда — Филиппин халқига ваъда», — қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)