«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан клуб ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг гол ура олмаётганидан хавотирда эмаслигини айтиб, ҳужумчининг тўпурарлик қобилиятини намойиш қилишига ишонч билдирди. Бу ҳақда «Чемпионат» маълум қилмоқда.
«Роналду ҳар бир ўйинда 2–3 та гол уришини афзал кўрардим. Ҳозирча голлар йўқ. Лекин мен бундан хавотирда эмасман, чунки футболда бундай ҳолатлар бўлиб туришини биламан. Ҳозирда Криштиану голли вазиятлардан унумли фойдаланмаяпти, аммо тез орада у яна гол уришни бошлайди», – деди Зинедин Зидан.
Жорий мавсумда 31 ёшли португалиялик футболчи Испания чемпионатининг 6 ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол ва худди шунча голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)