Германиянинг «Боруссия» Мёнхенгладбах ва «Кайзерслаутерн» футбол клублари собиқ аъзоси Марсело Плетш 793 килограмм марихуанани ташигани учун 9 йил ва 2 ойга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Bild газетасига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
2015 йилнинг ноябрь ойида Плетш Бразилияда ҳибсга олинди. Унинг компаниясига тегишли юк машинасида 793 килограмм марихуана топилганди.
Собиқ футболчи ўз айбини инкор этишда давом этмоқда ва қарорга қарши апелляция беришни режалаштирмоқда.
«Катта эҳтимол билан қарор ўзгартирилмайди», – деди Плетшнинг адвокатларидан бири. Агар жиноий ишда ҳеч қандай расмий хатолар бўлмаса, у қайта кўриб чиқилмайди.
11 ойдан буён қамоқ жазосини ўтаётган Плетш 2019 йилнинг 10 июль ойига қадар енгил тартибли жазо ўташ муассасасига ўтказилмайди. 40 ёшли Марсело 2022 йилнинг 4 январида озодликка чиқади.
Изоҳ (0)