Режиссёр Элисон Грассо исландиялик Виктор Свейнссон ҳақида қисқа метражли фильм тайёрлади. Свейнссон вулқон яқинидаги термал манбаларнинг қайноқ лойига хамир солинган идишларни кўмиш йўли билан нон ёпади, деб хабар қилади TJournal.
Бу каби термал манбаларда иссиқлик даражаси Цельсий бўйича 100 даража атрофида бўлади. Бу оддий печдагидан камроқ, аммо нонни секин ёпиш учун етарли. Хамир жавдар ва буғдой унидан, шунингдек, шакар, сут, туз ва хамиртурушдан тайёрланади. Ҳосил бўлган масса уйғоқ вулқон яқинидаги қайноқ лойга кўмилади.
Бир суткадан сўнг идишни ковлаб олиб, пишган нонни дастурхонга тортиш ва сариёғ билан тановул қилиш мумкин. Грассо нон ҳайратланарли даражада ширин ва мазали эканлигини эътироф этди.
Изоҳ (0)