ИШИД террорчи гуруҳи Покистоннинг Кветта шаҳридаги полиция академиясига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Илгарироқ маълум бўлганидек, уч ёки олти кишидан иборат қуролли гуруҳ Кветта четидаги полиция машғулот марказига ҳужум уюштирган эди. Ҳужум пайтида у ерда 700 полициячи тайёргарликдан ўтаётган эди.
Ҳужум уюштирганлар курсантларга қарата бетартиб ўт очди. Айрим террорчилар эгнидаги бомбали камарларни ҳаракатга келтирди.
Теракт оқибатида қурбон бўлганлар сони 59 кишини ташкил қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)