Вьетнамда 500 дан ортиқ гиёҳванд мажбурий реабилитация марказидан қочиб кетди. Бу ҳақда VnExpress нашри маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Полиция улардан 150 нафарга яқинини тутиб, қайтаришга муваффақ бўлди. Қочиб кетганларнинг қолганлари қидирилмоқда.
Полициянинг таъкидлашича, қочиб кетган гиёҳвандлар реабилитация маркази яқинида жойлашган хусусий дўконни талон-тарож қилган. Шунингдек, автомобиль ойнасини синдириб, транспорт воситасининг эгасидан пул талаб қилган.
Изоҳ (0)