Венесуэлада мамлакат президенти Николас Мадуро давлат тўнтаришининг ташкилотчиси деб эълон қилинди, деб ёзади «Вести.ru».
Мухолифатнинг ўрни кўпчиликни ташкил қилган парламентнинг шошилинч сессиясида амалдаги давлат раҳбари Конституцияни бузишда айбланди.
Мухолифатнинг фикрича, Мадуро импичмент бўйича референдумни тўхтатиб қўйган. Шу муносабат билан мухолифатчилар оммавий норозилик намойиши тайёрланаётганлиги ҳақида маълум қилди.
Аввалроқ Венесуэла парламенти ижро ҳокимиятини конституциявий тузумни бузишда айблаб, мамлакат президенти Николас Мадурога нисбатан импичмент жараёнини бошлаш режаси ҳақида маълум қилганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)