БМТнинг ногиронлар бўйича қўмитаси Рио–2016 Паралимпия ўйинларидан четлатилган россиялик паралимпиячиларнинг таҳқирланиши бўйича суриштирув ўтказишни рад этди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, Россия жамоат палатаси аъзоси ва Сочи—2014 қишки Олимпиадаси элчиси Диана Гурцкая тегишли мурожаатни БМТнинг ногиронлар бўйича қўмитаси раиси Мария Соледад Систериас Рейесга йўллади.
Қўмитанинг жавобида улар Халқаро паралимпия қўмитаси каби халқаро ташкилотларнинг қарорини кўриб чиқиш ваколатига эга эмаслиги таъкидланган.
Гурцкаянинг сўзларига кўра, жавоб расмий ва нотўғри.
Изоҳ (0)