АҚШ Мосул шаҳрини жангарилардан озод қилиш бўйича операцияда Туркиянинг иштироки кўламини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» маълум қилди.
«Туркия ва Ироқ Мосулдаги операция масаласида узил-кесил келишувга эришди. Ироқ Туркиянинг ролини тан олиши зарур», — дея таъкидлади Пентагон раҳбари Эштон Картер Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан музокаралардан сўнг.
Картер АҚШ ҳозирда Туркиянинг Мосул операциясидаги иштироки аниқ параметрлари устида ишлаётганини билдириб, Вашингтон Анқара мазкур операцияда фақат ҳарбий ёрдам билан чекланмаслигини истисно этмади.
Изоҳ (0)